ЭКОТИЗИМЛАРДА ТУРБУЛЕНТ ОҚИМЛАРНИ ЎЛЧАШ УЧУН ЭДДИ КОВАРИАЦИЯ (EC) ТЕХНИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Authors

  • Эшонқулов Р.А.,Мирзаев С.С. ТИҚХММИ МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти профессори, DSc,Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси кафедраси стажёр-ўқитувчиси.

Keywords:

Эдди ковариация, турбулент оқимлар, энергия, футпринт, кичик миқдорли энергия, энтальпия, углерод оксиди, эвапотранспирация.

Abstract

Мақолада бугунги кунда замонавий Эдди Ковариация (Eddy Covariance, ЕC) техникаси билан агроэкотизимларда ўлчанган турбулент оқимлар, радиация ва ер ости иссиқлик оқимларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишда айрим йўллари келтирилган. Юқорида келтирилган энергия оқимларини ўлчашда энергия балансини ёпилиши (Energy balance closure, EBC, ЭБЁ) муаммоси мавжуд  бўлиб, бу ер юзасидаги модда ва энергия алмашинуви моделларининг ишочлилигини тасдиқлаш учун жуда муҳим ҳисобланади. Энергия балансини ёпилишидаги муаммони ҳал этишда тупроқ-ўсимлик-атмосфера тизимида қўшимча энергия заҳиралари яъни ўсимлик қопламидаги энтальпия ўзгаришини, ҳаво энтальпиясининг ўзгаришини, фотосинтез ва нафас олиш орқали энергия сарфи ва чиқарилишини ва атмосферадаги намликнинг ўзгариши ўлчанди ва ҳисобланди (2015 йилнинг 127-159 ЙК-йил кунларида ва 2016 йилнинг 168-202 ЙКда). Тажриба таҳлил натижаларига асосланиб энергия балансини ёпилиши ҳиссаси бўйича таклифлар келтирлган.

Published

2023-10-14