ЧЕТ ДАВЛАТЛАРДАГИ ЛИНТЕРЛАРНИ ВА УЛАРДАГИ АРРАЛИ ЦИЛИНДРЛАРНИ ЧИГИТНИ ЛИНТЕРЛАШ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИРИНИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ

Authors

  • Р.Ш. Сулаймонов,М.М. Очилов,Ш.Ф. Эшқувватов Гулистон Давлат Университети

Keywords:

Линтер, аррали цилиндр, арра, арралар оралиқ қистирма, ишчи камера, ток кучи, чигит, момиқ, тукдорлик, шикастланиш, иш унумдорлик, сифат.

Abstract

Чет давлатларда ишлаб чиқарилган ва республикамиз пахта тозалаш корхоналарида ишлатилган ва ишлатилаётган линтерларнинг самарадорлиги ўрганилганда АҚШнинг   “Мосс Гордин” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган 176 донали аррадан иборат бўлган 630 моделли линтернинг энг юқори иш унумдорлиги чигит бўйича            600 кг/соатдан, момиқ бўйича 18 кг/соатдан ошмаганлигини кўрсатган.

Туркиянинг “Адамак” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ва Наманган “Тола текстиль” МЧЖ ёғ-мой комбинатида ишлатилаётган 199 аррадан иборат бўлган линтернинг чигит бўйича иш унумдорлиги битта аррага ўртача 5,0 кг/арра соатга, момиқ бўйича 0,18 кг/арра соатга тенг бўлган. Бунда чигит шикастланиши ўртача 6,3 % ни, момиқ ифлослиги 8,9 % ни ташкил этиб, чигит ва момиқ сифатининг пастлигидан истеъмолчининг сифатли чигит ва момиққа бўлган талабини тўлиқ қондирмаган.

Хитой Ҳалқ Республикасининг “Лебедь” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ва Сирдарё вилоятини Бахт пахта тозалаш корхонасида ишлатилаётган  MR-160-11C русумли линтерларни ва улардаги аррали цилиндрнинг самарадорлиги бўйича ўтказилган тадқиқот ишлари  линтернинг чигит бўйича иш унумдорлиги ўртача 605 кг/соатни ташкил этиб, махаллий 5ЛП линтернинг чигит бўйича иш унумдорлигига қараганда 27 кг/соатга кам эканлигини кўрсатган. Ишлаб чиқарилган момиқнинг ифлослик даражси 8,8 % ни ташкил этиб, 5ЛП линтердан ишлаб чиқарилган момиқнинг ифлослик даражасига қараганда ўртача 1,0 % га юқори бўлган ва O’zDst 662:2011 давлат стандарти бўйича “Б” тип “Ифлос” синфга тўғри келган. Аррали жин ишчи камерасига берилган тукдорлиги 10,5 %, намлиги 9,0 % ва шикастланиши 3,3 % бўлган Султон селекцияли        II навли, 2-синфли техник чигитни линтерлашдан ишлаб чиқарилган чигитнинг тукдорлиги 8,5 % га, шикастланиши 5,9 га тенг бўлиб, шикастланиш даражасининг юқорилигидан бундай конструкцияли линтерларда уруғлик чигитни линетрлаш мумкин эмаслиги аниқланган.

Ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида чет давлат линтерларини иш унумдорлиги, чигит ва момиқнинг сифати бўйича самарасиз эканлиги билан кўп миқдорда электр энергияни сарфлаши ўрнатилди. Аррали цилиндрни айланишида юзага келадиган тебранишни камайтириш, иш унумдорликни ошириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар  сифатини яхшилаш ва электр энергия сарфини камайтириш  учун 5ЛП линтерларни аррали цилиндрини такомиллаштириш билан қўллаш мақсадли эканлиги аниқланди.

References

Anthony W.S. 1996. Impact of cotton gin machinery sequences on fiber value and quality. Appl. Engineering Agric. 12(3): 351-363.

Шаньдунская машиностроительная компания по производству хлопкоперерабатывающего оборудования «Лебедь» КНР г. Цзинань. Инструкция по эксплуатации. Пильный джин MY- 171. Инструкция по эксплуатации. Пневматический волокноочиститель MQPQ-3000. Инструкция по эксплуатации. Пильчатый волокноочиститель MQP 600х300. Инструкция по эксплуатации. Пильный линтер MR160-11C.

Сулаймонов Р.Ш., Кушакеев Б.Я., Мадрахимов Д.У.. Изыскание путей повышения эффективности процесса линтерования семян. Отчет АО «Пахтасаноат илмий маркази». Ташкент. 2011.-65 с.

O’zDst 660:2011. Пахт момиғи, Техник шартлари. Узунликни аниқлаш усули. Тошкент, 2011.- 9 б.

O’zDst 662:2011. Пахт момиғи, Техник шартлари. Ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улуши. Тошкент, 2011.- 12 б.

Камалов Н.З., Сулаймонов Р.Ш., Бекчанов Х.Б., Нусратов Т.С., Мадрахимов Д.У. Хитой Ҳалқ Республикасида ишлаб чиқарилган мужассамланган технологик дастгоҳларни ўрганиш ва синаш. Илмий ҳисобот, «Paхtasanoat ilmiy markazi», АЖ, Тошкент, 2011.-44 б.

Сулаймонов Р.Ш., Маруфханов Б.Х., Каримов У.Қ. Аррали линтернинг ишчи қисмларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш. Илмий ҳисобот. “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ. Тошкент. 2016.- 51 б.

Сулаймонов Р.Ш., Очилов М.М., Эшқувватов Ш.Ф. 5ЛП линтернинг аррали цилиндри бўйича изланишлар “JOURNAL OF INNOVATIVE RESEARCH IN TEXTILE AND LIGHT INDUSTRY” 2023 y, №1.

Downloads

Published

2023-04-01

How to Cite

Р.Ш. Сулаймонов,М.М. Очилов,Ш.Ф. Эшқувватов. (2023). ЧЕТ ДАВЛАТЛАРДАГИ ЛИНТЕРЛАРНИ ВА УЛАРДАГИ АРРАЛИ ЦИЛИНДРЛАРНИ ЧИГИТНИ ЛИНТЕРЛАШ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИРИНИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ. IQRO , 2(2), 228–234. Retrieved from https://www.wordlyknowledge.uz/index.php/iqro/article/view/548