ЎЗБЕКИСТОНДА МЕҲМОНХОНАЛАРНИ БАЛЛИ ТАСНИФЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Authors

  • Бекматов Камол Рихсибаевич Туризм соҳаси бўйича тадқиқотчи, “Chevrolet Hotel Tour” MЧЖ раҳбари
  • Охунжонов Азизбек Валихон ўғли Наманган вилояти Туризм бошқармаси, Тадбиркорлар билан ишлаш шўьбаси бошлиғи

Keywords:

туризм, меҳмонхона, жойлаштириш воситаси, O‘zMSt 125:2024, O‘z DSt 3220:2023, балли таснифлаш, меҳмонхона хизмати, сифат, стандартлаштириш, юлдузли тоифа, ўзбек нонуштаси, меҳмон тажрибаси

Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хизматлари сифатини баҳолаш ва жойлаштириш воситаларини таснифлашнинг замонавий механизмлари тадқиқ этилган. Асосий эътибор O‘zMSt 125:2024 “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Балли таснифлаш тизими” миллий стандартининг мазмун-моҳияти, унинг меҳмонхона хизматлари сифатини оширишдаги ўрни ҳамда амалиётда қўлланиш хусусиятларига қаратилган. Шунингдек, O‘z DSt 3220:2023 “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” давлат стандарти билан ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинган. Тадқиқотнинг амалий қисмида Чуст шаҳрида жойлашган “CHEVROLET HOTEL” меҳмонхонаси мисолида меҳмонхона инфратузилмаси, номер фонди, санитария-гигиена шароити, хизмат кўрсатиш, ахборот таъминоти, хавфсизлик, ходимлар фаолияти, миллий қадриятларни хизматларга интеграция қилиш ва энергия самарадорлиги каби йўналишлар O‘zMSt 125:2024 талаблари нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. 2026 йилда стандартга киритилган ўзгартишлар, хусусан, “ўзбек нонуштаси”нинг уч тоифага ажратилиши, миллий қадриятлар ва энергия самарадорлигига эътиборнинг кучайтирилиши меҳмонхона хизматларини диверсификация қилиш учун янги имкониятлар яратиши асосланган. Тадқиқот натижасида меҳмонхоналарни фақат моддий-техник жиҳозланганлик асосида эмас, балки хизмат сифати, меҳмон тажрибаси, миллий идентиклик, рақамлаштириш, экологик ёндашув ва ходимлар компетенциясини қамраб олган комплекс тизим асосида баҳолаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

References

O‘zMSt 125:2024. Turizm xizmatlari. Joylashtirish vositalari. Balli tasniflash tizimi. Ўзбекистон миллий стандарти.

O‘z DSt 3220:2023. Turizm xizmatlari. Joylashtirish vositalari. Umumiy talablar. Ўзбекистон давлат стандарти. Стандарт 2023 йил 11 ноябрдан амалиётга киритилган.

O‘z DSt 22483:2022. Turizm va yondosh xizmatlar. Mehmonxonalar. Xizmatlarga doir talablar.

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК. Туризм соҳасидаги стандартлар рўйхати.

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси. “Ўзбек нонуштаси энди тоифаларга бўлинади: меҳмонхона стандартига муҳим ўзгартиришлар киритилди”. 03.09.2026.

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси. Меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситаларида жойлаштирилган шахслар сони. SIAT статистик маълумотлар базаси, 2026 йилда янгиланган маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси. Меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари (объектлар) сони.

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси. Жамоавий жойлаштириш воситаларидаги жойлар сони.

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси. Жамоавий жойлаштириш воситалари фаолияти бўйича статистик маълумотлар.

Downloads

Published

2026-10-03

How to Cite

Бекматов Камол Рихсибаевич, & Охунжонов Азизбек Валихон ўғли. (2026). ЎЗБЕКИСТОНДА МЕҲМОНХОНАЛАРНИ БАЛЛИ ТАСНИФЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. IQRO , 24(01), 45–57. Retrieved from https://www.wordlyknowledge.uz/index.php/iqro/article/view/9307